TS EN ISO/IEC 17025:2017 стандарти бўйича ўқув курси ташкиллаштирилди

Bosh sahifa / Xabarlar / TS EN ISO/IEC 17025:2017 стандарти бўйича ўқув курси ташкиллаштирилди

      Ўқув курсини Турк Стандартлари Институти (ТSЕ) мутахассиси Меҳтап СЕЗЕР амалга оширди.

    Ўқув курси давомида TS EN ISO/IEC 17025:2017 стандартининг синов лабораториялари ва ходимларнинг малакасини ошириш ва бошқариш бўйича асосий талаблари, хавф-хатар ва имкониятларни бошқариш бўйича тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш учун лабораторияларнинг тавсифлари кўриб чиқилди.

    Иштирокчилар синов лабораторияларида сифат менежменти тизимини ишлаб чиқиш ва таъминлашнинг принциплари ва усуллари билан таништирилди.

   Маърузачи ҳужжатларни ўрганиш ва ишларни бошқариш бўйича топилган характерли номувофиқ мисоллар келтириб, уларни қандай қилиб йўқ қилиш ва олдини олиш бўйича тавсиялар берди.

   

    Курс иштирокчилари юқори касбий маҳорат, материалларни ўқитиш ва аудитория билан жонли алоқа қилинганлиги учун маърузачига ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.

қўшилган сана: 05-04-2019