TOSHKENT DAVLAT IQTISODIYOT UNIVERSITETI “IQTISOD FAKULTETI”GA XALQARO STANDART TALABLARIGA MUVOFIQ SIFAT SERTIFIKATI TOPSHIRILDI

Bosh sahifa / Xabarlar / TOSHKENT DAVLAT IQTISODIYOT UNIVERSITETI “IQTISOD FAKULTETI”GA XALQARO STANDART TALABLARIGA MUVOFIQ SIFAT SERTIFIKATI TOPSHIRILDI

    Маълумки таълим соҳасидаги ислоҳотлар мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг узвий ва ҳал қилувчи йўналишларидан бири ҳисобланади.

Мамлакат учун давлатдаги таълим тизимининг қай ҳолатда эканлиги ва қандай кадрлар келажакда тайёрланиши муҳим аҳамиятга эга.

     Жумладан, Тошкент давлат иқтисодиёт университети – Ўзбекистондаги лидерларни етказиб берувчи энг катта олий таълим даргоҳи ҳисобланади. Айни кунда университетда 5 та факултет, 9 та қўшма таълим дастури, магистратура ва сиртқи бўлимда 15 487 нафар талаба таҳсил олмоқда. Уларга 512 нафар профессор-ўқитувчилар таълим бериб келинмоқда. Шундан 54 нафари фан доктори бўлса, 153 нафарини фан номзодлари ва PhD даражасига эга педагог-ходимлар ташкил этмоқда.

   Шу сабабдан, “O’zbek-Turk Test Markazi” МЧЖ қўшма корхонасининг “Сифат менежмент тизими”ни сертификатлаштириш идораси томонидан ўтказилган аудит натижаларига асосан, Тошкент шаҳридаги Тошкент  Давлат иқтисодиёт  университетининг “Олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш” соҳасида жорий этилган сифат менеджменти тизими ISO 9001:2015  халқаро стандарт талабларига жавоб бериши тасдиқланди ва жорий йилнинг 28 март куни сертификатни топшириш маросими ташкил этилди.

            Маълумот учун: “O’zbek-Turk Test Markazi” МЧЖ қўшма корхонасининг “Сифат менежмент тизими”ни сертификатлаштириш идораси Халқаро аккредитлаш форуми (IAF) (www.iaf.nu) аъзоси Туркия аккредитлаш ташкилоти (TURKAK) (turkak.org.tr) томонидан аккредитланган бўлиб,бу ўз навбатида берилган сертификатларни ҳалқаро миқёсида тан олинишини таъминлайди.

қўшилган сана: 28-03-2022