Самарқанд шаҳрига саёҳат

Bosh sahifa / Xabarlar / Самарқанд шаҳрига саёҳат

        Президентимизнинг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан “Ўзбек-Турк Тест Маркази” қўшма корхонаси бир гуруҳ ходимлари 12-13 март кунлари Самарқанд шаҳарларига саёҳат қилдилар.

     Сафар давомида ходимлар қадимий Самарқанд вилоятининг диққатга сазовор жойларига жумладан, Регистон ансамбли, Улуғбек мадрасаси, Шердор мадрасаси, Тиллакори мадрасаси, Афросиёб шаҳарчаси, Амир Темур жомеъ масжиди, Сароймулкхоним мақбараси, Шоҳи Зинда мажмуаси,Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейи ва бошқа диққатга сазовор жойларда бўлиб, Самарқандда яшаб ўтган тарихий шахсларнинг хаёти ва ижоди билан яқиндан танишдилар.

қўшилган сана: 14-03-2022