Қўшма корхонада давлат тилида иш юритилиши ўрганилди

Bosh sahifa / Xabarlar / Қўшма корхонада давлат тилида иш юритилиши ўрганилди

   Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш  агентлиги ва Туркия стандартлаштириш институти (ТSE) томонидан ташкил этилган  "Ўзбек-Турк Тест Маркази" МЧЖ Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасида давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминланиши юзасидан мониторинг ўтказилди.

   Мониторинг жараёнида қўшма корхона бош директори томонидан сертификатлаштириш органи сифатида ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар талабларига биноан енгил саноат товарлари, аравачалар, турли хил идишлар, мебель маҳсулотлари, спорт анжомлари, электр маҳсулотлари, электр маиший техника, кам қувватли электр аппаратлари ва технологик ускуналарни сертификатлаштириш жараёнида маҳсулотларнинг давлат тилида номланиши, ёрлиқланишига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши, синов баённомалари асосан давлат тилида расмийлаштирилаётгани таъкидланди.

   Қўшма корхонада иш юритиш тўлиқ давлат тилида олиб борилаётгани ва ходимларнинг лотин алифбосини тўлиқ ўзлаштиргани маълум бўлди. Лабораториялардаги асбоб ускуналари ҳақидаги маълумотларни давлат тилида берилиши, ёнғин хавфсизлиги ва меҳнат муҳофаза бўйича кўргазмали материаллар ҳам давлат тилида бўлиши юзасидан ҳам тавсиялар берилди.

қўшилган сана: 03-02-2022