ХАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Bosh sahifa / Xabarlar / ХАМКОРЛИК ИСТИҚБОЛЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

       “Ўзстандарт” агентлиги ҳамда Турк стандартлари институти (TSE)нинг навбатдаги таъсис кенгашида “Ўзстандарт” агентлиги бош директори ўринбосари Жасур Шукуров ҳамда “Турк стандартлари институти” Президенти Адем Шахинлар ўртасида ўзаро мулоқот бўлиб ўтди.

       Учрашув жараёнида  ўтган давр мобайнида ҳамкорлик доирасида амалга оширилган ишлар ҳисоботи, келгусида ходимлар малакасини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, халқаро эксперт аудиторларни жалб қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилиш сўнггида меҳмонлар марказ Синов лабороториялари мажмуаси фаолияти билан танишдилар.

қўшилган сана: 01-03-2019