Халқаро сифат менежменти тизими ўрганилмоқда

Bosh sahifa / Xabarlar / Халқаро сифат менежменти тизими ўрганилмоқда

     Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,  Турк стандартлари институти (TSE) билан ҳамкорликда  Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг раҳбар ва масъул ходимлари, профессор-ўқитувчиларига «Халқаро ISO 9001 сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш» бўйича ўқув курси ташкиллаштирилди.

        Ўқув курсида, қўшимча равишда сифат менежменти тизимини университетга босқичма-босқич жорий этиш ҳамда ISO 9001 халқаро сертификатини олиш тартиби, ISO 9001 cтандартини қўллашнинг аҳамияти ва афзалликлари ўрганилмоқда.

      Маърузалар Турк стандартлари институтининг  Европа сифат ташкилоти томонидан тан олинган халқаро эксперт-аудиторлари томонидан амалга оширилмоқда.

       Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ISO 9001:2015 “Сифат менеджмент тизими” халқаро стандарти жорий қилиниши ва унинг халқаро даражада сертификатлаштирилиши университетда таълим сифатининг сезиларли ошиши ва халқаро рейтинг олишидаги муҳим қадам деб ҳисоблаймиз.

қўшилган сана: 15-09-2021