Турк стандартлари институти (ТSE) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Bosh sahifa / Xabarlar / Турк стандартлари институти (ТSE) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

   Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров Турк стандартлари институти (TSE)нинг Ташқи алоқалар бошқармаси бошлиғи Куршат Йилмаз билан учрашув ўтказди.

   Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия техник тартибга солиш соҳасида ҳамкорлик муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш бўйича ҳамкорлик кўламини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
 
  Шунингдек, экспорт бозорларини кенгайтириш мақсадида савдодаги техник тўсиқлар, экспорт-импорт маҳсулотларига қўйилган талабларга эътибор қаратилди. Бундан ташқари, халқаро аудиторларни тайёрлаш ва малакасини оширишда етакчи турк экспертларини жалб қилиш ҳамда синов ишларини тан олиниши борасида дастлабки қилинадиган ишлар ва вазифалар белгилаб олинди.
 
 
қўшилган сана: 09-10-2024