1 Akkreditatlangan laboratoriyalar! 2 Mutaxassislar va ekspert-auditorlar tarkibi! 3 Ishlarning tez muddatlarda bajarilishi! 4 Kompetentlik, Tajriba, Ishonch!

                  “Ҳалол” стандартлари талаблари асосида сертификатлаштириш

    “Ҳалол” сертификатлаштириш -хом-ашё, қўшимчалар, зираворлар, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, ишлаб чиқариш объектлари (цех), ишлаб чиқариш воситалари (жихозлар), бизнесни бошқариш ва кўрсатилаётган хизматларни “Ҳалол” стандарти талабларига мувофиқлигини учинчи тараф (бетараф) томонидан тасдиқлашга оид фаолият ҳисобланади.

 “Ҳалол” стандарти талаблари бўйича мувофиқликни баҳолаш, ихтиёрий сертификатлаштиришга кириб, сертификатлаштириш аризачи талаби асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ёки хизматларни “Ҳалол” стандарти талабларига мувофиқлигини баҳолаш мақсадида амалга оширилади. “Ҳалол” стандарти бўйича ихтиёрий сертификатлаштириш аризачи ва МЧЖ «O`zbek-Turk Test Markazi» қўшма корхонаси ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.

   Маълумот учун: Сертификатлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тадбиркорларга  қулайликлар яратиш мақсадида «Ўзстандарт» агентлиги ва Турк стандартлари институтути (TSE) иштирокида, янги замонавий стандартлар талабларига жавоб берувчи Ўзбек-Турк қўшма корхонаси, яъни  МЧЖ «O`zbek-Turk Test Markazi» қўшма корхонаси ташкил этилган бўлиб, қўшма корхонада ҳозирги кунда:

• Маҳсулотларни сертификатлаштириш идораси (СИ);
• Сифатни бошқариш тизимларини сертификатлаштириш идораси;
• Синов лабораториялари мажмуаси (СЛМ) фаолият юритиб келмоқда.

   Туркия аккредитация агентлиги TURKAK (TURKISH ACCREDITATION AGENCY) дан сифатни бошқариш тизимларини сертификатлаштириш идораси EN ISO/IEC 17021 халқаро стандарти бўйича (аккредитация гувоҳномаси № AB - 0115-YC от 04.02.2015 г.) ва тўқимачилик маҳсулотларини синаш лабораторияси EN ISO/IEC 17025 халқаро стандарти бўйича (аккредитация гувоҳномаси № AB-1054-Е от 05.02.2016 г.) халқаро аккредитациядан ўтган бўлиб, сертификатлаштириш идораси ва синов лабораторияси томонидан расмийлаштирилган сертификатлар ва синов баённомалари бутун дунёда тан олинади.

    “Ҳалол” сертификати – муайян маҳсулот ёки хизматнинг “Ҳалол” стандарти талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат бўлиб, таркибида ислом қоидалари ва меъёрларига биноан истеъмолга рухсат этилган “Ҳалол” маҳсулот ва хизматлар.

  “Ҳалол” белгиси - муайян маҳсулот ёки хизматнинг “Ҳалол” стандарти талабларига мос эканлигини кўрсатиш учун маҳсулотга ёки кўрсатилган хизматга доир ҳужжатга қўйиладиган, белгиланган тартибда рўйхатга олинган белги.

   МЧЖ «O`zbek-Turk Test Markazi» ҚК сертификатлаштириш идораси миллий ва халқаро тан олинган идора бўлиб, “Ҳалол” сертификатлаштириш фаолиятини Турк стандартлари институти (TSE) билан келишув асосида стандартлаштириш, метрология ва аккредитация соҳаларида фаолият кўрсатувчи, Ислом ҳамкорлик ташкилотига (OIC) аъзо ҳукуматлараро ташкилот Ислом давлатлари стандартлаштириш ва метрология институти (SMIIC), ҳамда Турк стандартлари институти (TSE) нинг қуйидаги:

-TS OIC/SMIIK 1 “Ҳалол озиқ-овқат маҳсулотларига қўйилган талаблар”;
-TS 13571 - “Тайёрланган ҳалол озиқ-овқат ва ичимликлар сақланадиган ва хизмат кўрсатадиган жойларга TS OIC/SMIIC 1 стандартининг қўлланилиши бўйича алоҳида талаблар”;
-TS 13683 - “Ҳалол менежмент тизими – меҳмонхоналар”;
-TSE K 202 - “Ҳалол косметика”;
-TS 6915 - “Меҳмонхона хоналарига умумий талаблар”;
-TS 10082 - “Иш жойлари, меҳмонхона хоналари, туризм сертификатларига эга меҳмонхоналар ва уларни синфларга ажратиш бўйича умумий талаблар” стандартлари асосида амалга оширади.

  Муайян маҳсулот ёки хизматларни “Ҳалол” стандарти талаблари бўйича сертификатлаштириш аудитлари Ўзбекистон Республикаси мусулмонлари диний идораси томонидан тайинланган имом-хатиблар ва Турк стандартлари институти (TSE)нинг халқаро экспертлари иштирокида ўтказилади ҳамда сертификатлаштириладиган маҳсулотлар сифати, хавфсизлиги ва ҳалоллигини тасдиқловчи синовлар Турк стандартлари институти (TSE)нинг лабораторияларида амалга оширилади. Сертификатлаштириш аудитлари муваффақиятли якунлангач, халқаро тан олинган “Ҳалол” сертификатлари билан бирга маҳсулотларнинг ҳалоллигини тасдиқловчи синов баённомалари ҳам тақдим этилади.

     Сохта маҳсулотларни сотиб олишни олдини олиш мақсадида сертификатланган ишлаб чиқарувчилар рўйхатини Бизнинг веб-сайтимизда кўришингиз мумкин.
    Шундай қилиб, “Ҳалол” стандарти талабларига мувофиқ маҳсулот ёки хизматларни сертификатлаштириш натижасида, бозорда қўйидаги устунликларга эга бўлишингиз мумкин:

1.  Мамлакатимизнинг 30 млн.дан ортиқ мусулмон аҳли, бундан ташқари, дунёда мусулмон аҳлининг ортиб бориши (тахминан 1,8 млрд одам, ер аҳолисининг 24 фоизи дегани) «Ҳалол» белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга талабнинг янада ошишини таъминлайди;

2. Бошқа эътиқод вакиллари ҳам кўпинча “Ҳалол” маҳсулотларни афзал кўришмоқда, чунки маҳсулотга “Ҳалол” сертификатнинг мавжудлиги маҳсулотлар қўшимча хавфсизлик талаблари асосида ишлаб чиқарилиши, яъни маҳсулотнинг сифати, хавфсизлиги ва экологик тозалиги учун янада қаттиқроқ талабларни назарда тутади;

3. Ишлаб чиқарилган ҳалол маҳсулотлар бозори ҳажми 4,0 триллион АҚШ долларини ташкил қилиб, 20 фоизи Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) мамлакатларига, қолган 80 фоизи эса исломий бўлмаган мамлакатларга (Европа иттифоқи, Австралия, Янги Зеландия, Бразилия ва бошқалар) тўғри келади.

Мурожаат учун телефонлар: +99871-250-82-99, +99871-250-49-99, +99871-250-19-99.       

Е-почта: uzttm@mail.ruguzbeg@yahoo.com

Сертификатлаштиришга мурожаат қилиш учун зарур ҳужжатларни юклаш.

 

Jihozlar Barcha suratlar

Bizning hamkorlar va mijozlar