Бухоро шаҳрига саёҳат

Bosh sahifa / Xabarlar / Бухоро шаҳрига саёҳат

    Президентимизнинг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига биноан “Ўзбек-Турк Тест Маркази” қўшма корхонаси бир гуруҳ ходимлари 6-7 апрел кунлари Бухоро шаҳрига саёҳат қилдилар.

    Сафар давомида ходимлар қадимий Бухоро вилоятининг диққатга сазовор жойларига жумладан, 7 пири муршид; -Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний, -Хожа Муҳаммад Ориф Ар-Ревгарий, -Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий, -Хожа Али Ромитоний, -Хожа Мухаммад Бобойи Самосий, -Саййид Амир Калон(Кулол), -Ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳларида ва бошқа диққатга сазовор жойларда бўлиб, Бухорода яшаб ўтган тарихий шахсларнинг хаёти ва ижоди билан яқиндан танишдилар.

қўшилган сана: 08-04-2019