”Ozbek-Turk Test Markazi” қўшма корхонасида халқаро инспекция аудити ўтказилди

Bosh sahifa / Xabarlar / ”Ozbek-Turk Test Markazi” қўшма корхонасида халқаро инспекция аудити ўтказилди

   "O'zbek-Turk Test Markazi" қўшма корхонасининг Сифатни бошқариш тизимларини сертификатлаштириш идорасига 2015 йилда берилган аккредитация гувохномасини тасдиқлаш мақсадида, жорий йилнинг 21-23 январ кунлари Халқаро аккредитация форумининг аъзоси (IAF) хисобланган  Туркия аккредитация органининг (TURKAK) халқаро экспертлари томонидан навбатдаги инспекция назорати ўтказилди.

   Инспекция назорати давомида халқаро экспертлар сертификатлаштириш идораси томонидан ISO 9001 стандартига мувофиқ расмийлаштирилган республикада фаолият юритадиган XK “Sifatli tovuq”, АЖ “ZIRAAT BANK” и XАTБ “HI-TECH BANK” каби етакчи саноат корхона ва банкларга ташриф буюрдилар.

    Ташриф чоғида экспертлар, аудиторлик хужжатлари яхлитлигини, мутахассисларни тайёргарлик даражасини ва процедуралар ижросини ўз вақтида таъминланишини ўз вақтида бахолади. Шунингдек, қўшма корхона томонидан ташкиллаштирилган аудиторлик текширувлари давомида экспертлар қўшма корхона аудиторларининг юқори профессионал даражасини қайд этдилар.

    Туркия аккредитация органи ТURКАК, Халқаро аккредитация форуми (IAF), Европа аккредитация ташкилоти (ЕА) ва Лабораторияларни аккредитатлаш халқаро ташкилоти (ILAC) каби нуфузли идораларига аъзо хисобланади, бу эса ўз навбатида “O'zbek-Turk Test Markazi” ҚK нинг “Сифатни бошқариш тизимлари сертификатлаштириш идораси” томонидан олиб борилаётган сертификатлаштириш жараёнларининг мустақиллиги хамда ҳолислигини таъминлаган холда идора томонидан расмийлаштирилган сертификатлар бутун дунёда тан олинишига эришилади.

қўшилган сана: 23-01-2019