“Ziraat Bank Uzbekistan” акциядорлик жамиятига янги таҳрирдаги ИСО 9001:2015 стандарти бўйича ҳалқаро сифат менежмент тизими сертификати топширилди

Bosh sahifa / Xabarlar / “Ziraat Bank Uzbekistan” акциядорлик жамиятига янги таҳрирдаги ИСО 9001:2015 стандарти бўйича ҳалқаро сифат менежмент тизими сертификати топширилди

    Жорий йилнинг 1 апрел  куни МЧЖ «O'zbek-Turk Test Markazi» ҚК томонидан “Ziraat Bank Uzbekistan”  акциядорлик жамиятига янги таҳрирдаги ИСО  9001:2015 стандарти бўйича ҳалқаро сифат менежмент тизими сертификати топширилди.

   Ўрганишлар натижаларига кўра, МЧЖ «O'zbek-Turk Test Markazi» ҚК сертификатлаштириш идораси аудиторлари томонидан “Ziraat Bank Uzbekistan”  акциядорлик  жамияти ИСО  9001:2015 халқаро стандарт талабларига мувофиқ эканлиги тасдиқланди.

   «Ziraat Bank Uzbekistan» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкида ўрнатилган тартибда рўйхатга олинган молиявий муассаса ҳисобланади.

      Фаолиятнинг илк кунлариданоқ молия муассасаси мамлакатимизнинг банк тизимида ўзининг кенг кўламдаги замонавий хизматлари билан ишончли бизнес ҳамкор қолаверса, универсал молиявий муассасага айланиб улгурди.

Маълумот учун: МЧЖ “O‘zbek-Turk Test Markazi” қўшма корхонаси “Сифат менежменти тизимини сертификатлаштириш идораси халқаро аккредитлаш форуми (ИАФ) (www.iaf.nu) аъзоси Туркия аккредитлаш ташкилоти (ТУРКАК) (turkak.org.tr) томонидан аккредитланган бўлиб, бу ўз навбатида берилган сертификатларни халқаро миқёсида тан олинишини таъминлайди.

қўшилган сана: 01-04-2022