МЧЖ “O'zbek-Turk Test Markazi” ҚК “Синов лабораториялари мажмуаси” Oʻz DSt ISO/IEC 17025:2019 стандарт талаблари бўйича аккредитациядан мувафиқиятли ўтди

Bosh sahifa / Xabarlar / МЧЖ “O'zbek-Turk Test Markazi” ҚК “Синов лабораториялари мажмуаси” Oʻz DSt ISO/IEC 17025:2019 стандарт талаблари бўйича аккредитациядан мувафиқиятли ўтди

        Жорий йилнинг 28 июн ойида синов лабораториялари мажмуаси “Аккредитация маркази” ДУК идораси томонидан OʻzDSt ISO/IEC 17025:2019 “Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлилигига қўйиладиган умумий талаблари” бўйича  аккредитациядан мувафиқиятли ўтди.

МЧЖ «O'zbek-Turk Test Markazi» ҚК қошидаги синов лабораториялари мажмуаси таркибида, қуйидаги;
- тўқимачилик ва пойабзал маҳсулотларини синаш лабораторияси;
- ўйинчоқ ва идиш-товоқ маҳсулотларини синаш лабораторияси;
-электр-хўжалик ва паст кучланишли аппаратларни синаш лабораториялари фаолият юритиб келмоқда.

    Аккредитация ўтиш жараёнида синов лабораториялари мажмуасининг мутахассислари томонидан лаборатория менеджменти талаблари, синов усуларини верификациядан ўтказиш, ўлчов ноаниқликларини баҳолаш, ҳамда аккредитация соҳаларида келтирилган синов усуллари бўйича синовларни амалага ошириб, юқорида келтирилган стандарт талаблари бўйича билимларни намоён қилдилар. 

    Бизнинг асосий мақсадимиз, МЧЖ “O'zbek-TurkTest Markazi” ҚK синов лабораториялари мажмуаси томонидан расмийлаштирилаётган синов баёномалари натижалари нафақат ички бозорларда балки жаҳон бозорларида тан олиниши йўлга қўйишдан иборат.

 

100059, Ўзбекистон Республикаси,Тошкент шаҳри, Боғибўстон кўчаси, 208.
www.uzttm.uz. e -mail: info@uzttm.uz. Teл./факс : (+998-71) 250-82-99.

қўшилган сана: 09-07-2021