МЧЖ ”O’zbek-Turk Test Markazi” ҚК “Тўқимачилик лабораторияси”, “ТУРКАК” аккредитация идораси томонидан навбатдаги инспекция назоратидан муваффақиятли ўтди.

Bosh sahifa / Xabarlar / МЧЖ ”O’zbek-Turk Test Markazi” ҚК “Тўқимачилик лабораторияси”, “ТУРКАК” аккредитация идораси томонидан навбатдаги инспекция назоратидан муваффақиятли ўтди.

   Дунё бўйлаб глобал пандемия вазияти туфайли, жорий йилнинг 7-11 май кунлари TS EN ISO 17025-2017 “Синов ва калибрлаш лабораториялари компетентлигига умумий талаблари" бўйича МЧЖ "O’zbek-Turk Test Markazi" ҚК нинг “Тўқимачилик ва поябзал махсулотлари”ни синаш лабораториясида видеоконференция шаклида олиб борилди.

    Инспекция аудитини Туркиянинг "TURKAK" аккредитация идораси аудиторлари, гуруҳ раҳбари доктор Гулен Яшилорен Акал, Гонул Явуз ва теxник масъул Махмут Косеоглу ёрдамида ўтказилди.

   Видеоконференция жараёнида бир қанча синовлар ўтказилиниб, видеоконференция орқали баҳолаш ишлари олиб борилди. Жумладан, калава ипларнинг бурилишини, чизиқли зичлик, узилиши ва узайишини аниқлаш ва тўқимачилик калава ипларининг нотекислиги (сиғимини аниқлаш услуби) ва матоларнинг юза зичлигини аниқлаш каби синов ишлари кўрсатиб берилди.

  Инспекция аудитадан муваффақиятли ўтган “Тўқимачилик ва пойафзал махсулотлари”ни синаш лабораториясини келажакда аккредитация доирасини кенгайтиришга, ўтказилаётган синовларини сифатини тўлиқ яxшилашга ва тақдим этиладиган ҳизмат турларини кенгайтириш имконини ошириб боришга хизмат қилади.

қўшилган сана: 11-05-2021