Куршат Йилмаз: Давлат стандартларини яратиш ва халқаро стандартларни давлат тилига таржима қилишда ўзбек тилшунослари ҳам иштирок этишлари лозим.

Bosh sahifa / Xabarlar / Куршат Йилмаз: Давлат стандартларини яратиш ва халқаро стандартларни давлат тилига таржима қилишда ўзбек тилшунослари ҳам иштирок этишлари лозим.

   Маълумки, ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган мувофиқликни баҳолаш ишларини янада такомиллаштириш, тадбиркорларга қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида, “Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги” ва “Туркия стандартлаштириш институти” (ТSE) томонидан янги, замонавий талабларга жавоб берадиган “O`zbek-Turk Test Markazi” МЧЖ Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси ташкил этилган. Бугунги кунга келиб мазкур қўшма корхона ички ва халқаро бозорда кўп йиллик тажриба ва ўз ўрнига эга. Бунда Туркия стандартлаштириш институти (ТSE) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Куршат Йилмазнинг хизмати беқиёсдир.

   Куни кеча Туркия стандартлаштириш институти (ТSE) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Куршат Йилмаз билан ўтказилган учрашувда Халқаро ISO стандартларини давлат тилига таржима қилиш ва стандартларни гармонизация қилиш соҳасида инновацион методикаларни жалб қилиш, агентлик ҳузуридаги соҳалар бўйича Техник қўмиталар фаолиятини янада такомиллаштириш ва жадаллаштириш бўйича Туркия тажрибаси юзасидан мулоқот олиб борилди.

   Куршат Йилмазнинг фикрича, стандартларни давлат тилида яратиш ва халқаро стандартларни давлат тилига таржима қилишни фақат Ўзбекистон стандартлар институти мутахассислари эмас, балки агентлик ҳузуридаги турли тармоқ ва соҳалар бўйича Техник қўмиталар билан ҳамкорликда тизимли равишда амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлишини таъкидлади.

   Шунингдек, учрашувда “Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш” вазирлиги томонидан эълон қилинаётган Туркия Республикаси билан ҳамкорликдаги дастур ва танловларда агентлик тизими ёшларининг иштирокини таъминлаш, мувофиқликни бахолаш соҳаси бўйича илмий-тадқиқот ишларини янада жадаллаштириш, ёш олимларни чет элларда малака ва билимларини оширишлари юзасидан ҳам фикр алмашилинди.

қўшилган сана: 01-02-2022