Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига ISO 9001:2015 халқаро стандарт талабларига мувофиқ сифат менежмент тизимлари сертификатини топшириш тақдимоти

Bosh sahifa / Xabarlar / Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига ISO 9001:2015 халқаро стандарт талабларига мувофиқ сифат менежмент тизимлари сертификатини топшириш тақдимоти

     Мамлакатимиз таълим тизимини замонавий, жаҳон талабларига мос равишда ислоҳ қилиш муваффақиятли амалга оширилиб, мамлакатимизда етук, ҳар томонлама малакали мутахассислар тайёрлашга ҳукуматимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунга яққол мисол қилиб, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига 2021 йил 18 майда сифат менежменти тизими сертификатини топширилишини олишимиз мумкин.

    O’zbek-Turk Test Markazi» МЧЖ қўшма корхонасининг “Сифат менежмент тизими”ни сертификатлаштириш идораси томонидан ўтказилган аудит натижаларига асосан, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетининг “Олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш” соҳасида жорий этилган сифат менеджменти тизими ISO 9001:2015  халқаро стандарт талабларига жавоб бериши тасдиқланди.

   Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига берилган сертификат университетда таълим соҳасини янада ривожлантиришга имкон беради, олинган натижалар ҳар йили ташқи аудиторлар томонидан баҳоланади.

     Шу билан бирга, «O’zbek-Turk Test Markazi» МЧЖ қўшма корхонасининг “Сифат менежмент тизими”ни сертификатлаштириш идораси Халқаро аккредитлаш форуми (IAF) (www.iaf.nu) аъзоси Туркия аккредитлаш ташкилоти (TURKAK) (turkak.org.tr) томонидан аккредитланган бўлиб,бу ўз навбатида берилган сертификатларни ҳалқаро миқёсида тан олинишини таъминлайди.

қўшилган сана: 18-05-2021